2018-12-10 17:51:36

БАҲОДИР ЖАЛОЛОВ ПРОФЕССИОНАЛ БОКСДАГИ НАВБАТДАГИ ҒАЛАБАСИ

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган Баҳодир Жалолов АҚШнинг Калифорния штати Ла Пуэнте шаҳридаги «Industry Hills Expo Center» мажмуасида ўтказилган навбатдаги жангида америкалик Валентин Маркесга қарши жанг ўтказди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Баҳодир жангнинг биринчи раундидаёқ Маркесни нокаутга учратди ва фаолиятидаги тўртинчи жангни ҳам муддатидан олдин якунлади.

Шу тариқа, Баҳодирнинг проф рингда ўтказган жанглари сони тўрттага етди. У барча жангларини нокаут билан якунлаган.

“Туркистон-пресс”