2018-12-10 19:15:07

ТОШКЕНТДА ОСИЁ ОТ СПОРТИ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ БОШ АССАМБЛЕЯСИ ЎТКАЗИЛАДИ

Жорий йилнинг 9-12 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Осиё от спорти федерациясининг Бош Ассамблеяси бўлиб ўтади. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур Ассамблеянинг кун тартибидан ўрин олган асосий масала — ташкилот Низомига ўзгартиш киритиш бўйича ўтказиладиган сайловдир. Бу Осиё от спорти федерацияси учун тарихий йиғилиш бўлиши кутилмоқда. Чунки, сўнгги 20 йил ичида ташкилотнинг ҳужжатларга ўзгартиш киритиш билан боғлиқ уринишлар муваффақиятсиз якунланган. Янгиланган Низомда от спортининг бугунги замон талабларига мос мақсади, муайян вазифалари ўз аксини топади.

Бош Ассамблеянинг кун тартибида,шунингдек, конкур бўйича ўсмирлар ўртасидаги IV Осиё чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш масаласи ҳам кўрилади.

“Туркистон-пресс”