2018-12-10 19:30:48

ЎЗБЕКИСТОНДА ЕТТИТА СУВ ОМБОРИ ҚУРИЛАДИ

Ўзбекистонда сув омборлари тармоғини кенгайтириш ҳисобидан лалми ерларни ўзлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қишлоқ хўжалиги ходимларига йўлланган табрикда алоҳида тўхталиб ўтилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” онлайн хабар берди.

Унда бунинг учун Тошкент вилоятида жами 45 миллион куб метр сув йиғиладиган “Паркентсой”, “Қизилсой”, “Тоштепа”, Жиззах вилоятининг Фориш туманида “Караман”, Қашқадарё вилоятида “Гулдара”, “Аяқчисой”, Самарқанд вилоятида “Булунғур” сув омборлари барпо этилиши алоҳида қайд этиб ўтилди.

Ўз навбатида келгуси икки йилда 1 миллион 200 минг гектар ернинг сув таъминоти барқарорлаштирилиши, йилига 1 миллиард 700 миллион куб метр сув тежалиши ва 600 минг гектар ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланиши таъкидланди.