2018-12-11 16:37:17

ПОЛВОНЛАРИМИЗ ЖАҲОН ЧЕМИОНАТИДА БИРИНЧИ БЎЛИШДИ

Жорий йил 6-9 декабрь кунлари Россия давлатининг Қозон шаҳрида 2001-2002 йиллларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур жаҳон чемионатида 23 та давлатлардан энг сара полвонлар чемпионлик учун кураш олиб боришди. Қувонарлиси, ушбу халқаро мусобақада иштирок этган белбоғли курашчиларимиздан иборат  терма жамоа 7 та олтин, 6 та кумуш  ва 7 та бронза медалларни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи эгаллашди.  

Медаллар шодаси  билан қайтган ғолиб спортчиларимиз 9 декбарь куни  кечки пайт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида  кенг жамоатчилик тамонидан муносиб кутиб олинди. 

Демак, ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

 Олтин медаль:. Ҳикматжон Ғуломов (45 кг. Фарғона), Саиджаҳонхўжа Саидкамолов (55 кг. Андижон), Холмирза Ҳасанбоев (60 кг.Тошкент), Фарангиз Абдунабиева (48 кг.Сирдарё), Улмекен Узакбергенова (52 кг.Қорақалпоғистон), Мафтунабону Маҳмудова (63 кг.Андижон), Зебохон Носирова (+70 кг. Наманган)

Кумуш медаль:Машҳурбек Эгамбердиев (55 кг. Сурхондаре в.), Ғофиржон Мелиқўзиев (77 кг. Фарғона), Диёра Эргашева (48 кг. Жиззах), Жамила Хожахметова (63 кг. Қорақалпоғистон .), Умидахон Саидова (70 кг. Фарғона), Бийбийгаухар Полатбоева (52 кг. Қорақалпоғистон).

Бронза медаль: Дониёр Ўралов (50 кг. Жиззах), Камронбек Ортиқов (50 кг. Андижон), Муҳаммадиёр Маматов (60 кг. Наманган), Ихтиёр Равшанов (65 кг. Бухоро), Шоҳруҳхон  Нишонов (95 кг. Фарғона), Моҳигул Ибрагимова (44 кг. Наманган), Гулимхон Оринбоева (44 кг. Қорақалпоғистон).

Илҳом РАҲМОНОВ,

“Туркистон-пресс”