2018-12-11 17:36:43

СЕНАТОР САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Ҳамротош Шодиева бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда ҳокимлик расмий сайти хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Гавҳар Алимова Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасига тайинланди.

Актамжон БЕРДОНОВ,

“Туркистон-пресс”