2018-12-11 17:49:50

САНЖАР РАҲМОНОВ ЛАС-ВЕГАСДА НАВБАТДАГИ ҒАЛАБАНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Санжар Раҳмонов бугун Лас-Вегас (АҚШ)да навбатдаги жангида рингга кўтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Бу сафар боксчимизга америкалик чарм қўлқоп устаси Жонатан Стил рақиблик қилди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланди. Тўқнашув якунига кўра,ҳакамлар бир овоздан Санжарнинг 77:75, 77:75, 78:74 ҳисобида ғалаба қозонганини қайд этишди.

Маълумот учун:бугунги тўқнашув Санжар учун профессионал боксдаги 13-жанг бўлди. Ҳамюртимиз уларнинг 11 тасида ғалаба қозонган (5 таси нокаут эвазига) Битта жангда дуранг ва яна бирида мағлубият қайд этган.

“Туркистон-пресс”