2018-12-12 17:29:23

ЎЗБЕКИСТОН ВА РОССИЯ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ

“Ўзбекэнерго” АЖда Россия Федерацияси энергетика вазирлиги департаменти бошлиғи Алексей Кирьяков ҳамда “Интер РАОEЭС” компанияси вакили Сергей Переведенцев билан Жамият раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

“Ўзбекэнерго” АЖ Матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, иссиқлик электр станцияларини модернизация қилиш, янги электр энергия ишлаб чиқариш қувватларини ҳамкорликда қуриш масалаларини муҳокама қилишган.

“Ўзбекэнерго” АЖ Бошқарув раиси У. МустафоевРоссия Федерацияси билан Ўзбекистон электр энергетика соҳасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш,икки томон учун ҳам манфаатли эканлигини таъкидлаб, бу борада қилиниши лозим бўлган масалаларга алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, ўзаро мулоқотда “Тошкент ИЭС”, “Навоий ИЭС”, “Тахиатош ИЭС” ва “Ангрен ИЭС” да жами 18 та энергоблокларни модернизация ва реконструкция қилиш ҳамда “Ўзбекэнерго” АЖнинг “Ангрен ИЭС” ва “Янги Ангрен ИЭС”га ишончли ва инновацион бошқарувга ўтиш учун ўзаро ҳамкорлик алоқаларини амалга ошириш борасидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ўз навбатида, Россия Федерацияси энергетика вазирлиги департаменти бошлиғи Алексей Кирьяков Россия энергетика вазирлиги “Ўзбекэнерго” АЖ билан ўзаро ҳамкорлик учун барча имкониятларни ишга солишга тайёр эканлигини билдирди.

“Туркистон-пресс”