2018-12-12 17:33:38

ОҒИР АТЛЕТИКАЧИМИЗ ТУРСУНОЙ ЖАББОРОВА МИСРДАГИ РЕЙТИНГ ТУРНИРИДА СОВРИНДОР БЎЛДИ

Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида оғир атлетика бўйича қизлар ўртасида халқаро турнир ўтказилаётганлиги ҳақида хабабар бериб ўтгандик. Бунгача мусобақада -55 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Муаттар Набиева мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб, учта олтин медалга эга чиққанди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Терма жамоамизга навбатдаги медални -76 кг вазн тоифасида супачага кўтарилган Турсуной Жабборова тақдим этди. Спортчимиз даст кўтариш баҳсларида 94 кг. тошни ўзига бўйсундирди ва бронза медали эгасига айланди. Силтаб кўтариш ва иккикураш якунларига кўра у тўртинчи натижани қайд этди.

“Туркистон-пресс”