2018-12-12 17:44:34

ТОШКЕНТДА ЭСА ҲАМОН КУЗ-ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШГА ҚАРАТИЛГАН ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан шаҳримизда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш борасидаги чора-тадбирлар давом этмоқда.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Тадбир доирасида ёғингарчилик оқибатида ижтимоий соҳа объектлари томонидан шаҳар кўчаларида содир бўлаётган тошқинларни олдини олиш вазифаси белгиланган. Шу боис, дренаж тизимини яхшилаш борасидаги таъмирлаш ишлари бошланди. Бу жараён Юнусобод туманининг Янги шаҳар, Амир Темур кўчалари ҳамда Олмазор туманининг Кичик халқа йўли кўчаларида амалга оширилди. Навбатда Мирзо Улуғбек туманининг Фазо кўчасида таъмирлаш ва тузатиш ишларини давом эттирилади. Таъмирлаш ишларига шаҳар ҳокимлиги томонидан 474 млн.сўм миқдорида маблағ ажратилган“, дейилади хабарда.

Бу ишларни иссиқ кунларда ҳам қилиш мумкинмиди? Мумкин эди, албатта. Балким, улгура олишмагандир. Нима ҳам дердик, ҳечдан кўра кеч бўлса-да қилингани яхши...