2018-12-12 17:53:22

ТАТУНИНГ ҚАРШИ ФИЛИАЛИДА ЕВРОПА ИТТИФОҚИНИНГ ЭРАСМУС+ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалида Италиянинг Саннио ҳамда Франциянинг Сарбонна каби нуфузли университетларининг профессор-ўқитувчилари иштирокида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини тиббиёт соҳасида кенг қўллаш кўникмаларига эга бўлган кадрларни тайёрлашни йўлга қўйиш ҳамда замонавий ахборот технологияларининг илғор ютуқларини тиббиёт соҳасида, жумладан реабилитацияда қўллаш бўйича халқаро иш тажрибаларни ўрганиш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасида “TechReh – тиббиётда инновацион технологиялар” номли лойиҳанинг халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Мазкур конференцияда Италиянинг Саннио ҳамда Франциянинг Сарбонна каби дунё миқёсидаги нуфузли университетлар профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Конференцияда иштирок этган хорижлик профессор-ўқитувчилар ушбу олий таълим муассасасида ташкил этилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасидаги TechReh халқаро лойиҳасининг “Тиббиётда техник реабилитация” илмий лабораторияси фаолияти билан танишдилар.

“Туркистон-пресс”