2018-12-13 16:15:57

РАФАЛОВИЧ ВА ШОКИН ХИТОЙДАГИ «КАТТА ДУБУЛҒА» ТУРНИРИНИ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАДИ

Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WTF бўйича нуфузли «Катта Дубулға» турнири старт олди. Ушбу турнирда юртимиз шарафини икки нафар спортчи – Никита Рафалович (-80 кг) ва Дмитрий Шокин (+80 кг) ҳимоя қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Кеча ҳар икки спортчимиз ҳам турнирдаги дастлабки жангларини ўтказишди. -80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Никита Рафалович илк даврада молдовалик Аарон Кукни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди. Энди у навбатдаги жангини россиялик Максим Храмцовга қарши ўтказади.

+80 кг вазнли спортчимиз Дмитрий Шокин эса британиялик Маҳама Чога қарши даянга чиқди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди у ярим финал йўлланмаси учун кореялик Кё Дон Инга қарши жанг ўтказади. Чорак финал жанглари эртага бўлиб ўтади.

Маълумот учун, мусобақада биринчи ўринни қўлга киритган спортчи 70 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади. Иккинчи ўрин 20 000, учинчи ўринни эгаллаган спортчи эса 5 000 АҚШ долларига эга чиқади.