2018-12-13 16:43:50

ЎЗБЕКИСТОН МЕТАЛЛУРГИЯСИ СОҲАСИ ХАЛҚАРО ДАРАЖАДА МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Олмалиқ шаҳрида “МИСиС” филиалида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Бу ҳақда филиал матбуот хизмати хабар қилди. Конференция Ўзбекистонда табиий ресурсларни қайта ишлаш жараёнлари самарадорлигини ошириш, модернизация ва интеграция фанларини миллий металлургия соҳасига киритиш масалаларига бағишланган.

Тадбир Олмалиқдаги “МИСиС” миллий тадқиқот техник университети филиали, “Олмалиқ тоғ металлургия” комбинати, SFI Management халқаро компания томонидан ташкил қилинди.

Конференцияда Германия, Финляндия, Хитой, Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа давлатларидан 80 дан ортиқ олим ва экспертлар қатнашди. Улар ичида Россия фанлар академияси, Қозоғистон миллий фанлар академияси, “МИСиС”, “Сталпроект”, “Металлургия” институтлари ҳамда “Nord Engineering”, “Kanex Group”, “China ENFI Engineering Corporation”, “Норильский Никель” комбинати, “Средазцветметэнерго” компания вакиллари қатнашди.

Конференцияда экспертлар томонидан Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон металлургия соҳасида олиб борилаётган ташаббус ва ўзгаришларни юқори баҳоланди.

Тадбирда мутахассислар технологияни такомиллаштириш ва гидротехникани бошқариш, иссиқликдан фойдаланиш, металлургия жараёнларини бошқаришни автоматлаштириш, ишларни моделлаштириш ва металлургия ускуналарини лойиҳалаштиришни оптималлаштириш каби мавзуларга эътибор қаратди.

Фото: "Халқ сўзи Online"