2018-12-19 15:54:07

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ВАКИЛЛАРИ II ЕВРООСИЁ ҲУҚУҚИЙ СЪЕЗДИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида II Евроосиё ҳуқуқий съезди бўлиб ўтмоқда. Халқаро ҳуқуқшунослар уюшмаси, Озарбайжон ҳуқуқшунослар конфедерацияси ва Туркия ҳуқуқий платформаси кўмагида ташкил этилган форум қариийб 40 та мамлакатдан ташриф буюрган 250 нафардан зиёд делегатни бир майдончага тўплади.

II Евроосиё ҳуқуқий съездида Ўзбекистон Адлия вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этмоқда.Бу ҳақда вазирлик Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Форум кун тартибига “Ҳалқаро ҳуқуқ ва халқаро институтлар”, “Миграция — бошпана ва инсониятга қарши жиноят”, “Халқаро терроризм”, “Халқаро ҳуқуқ ва қуролсизланиш” каби долзарб масалалар киритилган. Уч кун мобайнида қатор мамлакатларнинг эксперт, олим ва юридик ташкилотлари вакиллари ялпи ва шўъба йиғилишларида соҳани янада ривожлантириш ва ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қиладилар. Съезд доирасида,шунингдек, суд тизими вакиллари, академик ва юристлар иштирокида семинарлар ташкил этилади.

II Евроосиё ҳуқуқий съезди 2018 йилнинг 19 декабрига қадар давом этади.

Сурайё ИМОМОВА,

“Туркистон-пресс”