2018-12-19 15:57:24

ТОШКЕНТДА “ЁШ ТАДБИРКОРЛАР” ФОРУМИ БОШЛАНДИ

Ёшлар ижодиёт саройида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармаси томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда хорижлик мутахассислар, экспертлар, бизнес соҳаси вакиллари, давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олган юздан ортиқ ёш ишбилармонлар қатнашмоқда.Бу ҳақда “Халқ сўзи” онлайн хабар берди.

Форумда ёш тадбиркорлар маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармаси томонидан йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Кўргазмада ҳунармандчилик, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатишнинг турли йўналишларида фаолият олиб бораётган йигит-қизлар ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда. Улар орасида хорижлик ишбилармонлар ҳам бор.

Ёшлар орасида асаларичилик, қуёнчилик, балиқчилик, чинни буюмлар, қурилиш моллари ишлаб чиқариш каби истиқболли тадбиркорлар йўналишлари билан шуғулланаётганлар ҳам талайгина экани диққатга сазовор.

Форум 20 декабргача давом этади.

Фото: Динара Чиркова/"Халқ сўзи"