2018-12-24 18:56:48

“ОИЛА” ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ ЙИЛ САРҲИСОБИНИ ҚИЛДИ

Пойтахт бизнес марказида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбарияти, мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида “Оила” маркази фаолиятини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритилиши ҳамда йил сарҳисобига бағишланган учрашув бўлиб ўтмоқда.Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Унда марказ директори Дилором Тошмуҳаммедова сўзга чиқиб, "Тадқиқотларимиз натижасига кўра, мактаб таълимида бор-йўғи 132 соат оилага алоқадор дарслар бор экан. Улар ҳам ватан туйғуси, маънавиятга алоқадор фанлар таркибидаги соатлар", деди у. 

Марказ раҳбари бу жудаям кам миқдор эканлигини, таълимда оила масалаларига кенгроқ эътибор қаратилиши кераклигини айтиб ўтди.

Шунингдек, Д.Тошмуҳаммедова оилалардаги ажрашишлар масаласига тўхтатилиб ўтди.

“Тадқиқот натижаларига кўра, ажрашган оилаларнинг 40 фоиздан ортиғи агар вақтида ёрдам берилса, ажрамаган бўлар эдик деган фикрни айтган, демак, уларга ўз вақтида тушунтириш ишлари, маслаҳатлар берилганда шунча оилани сақлаб қолиш мумкин эди”, деди у.

Шунингдек, тадбирда айтилишича, бугунги кунда ажрашишларнинг 27-30 фоизига учинчи шахсларнинг аралашуви, 12-15 фоизига бепуштлик каби ҳолатлар сабаб бўлмоқда. Марказ бу борада тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Фото: ЎзА.