2018-12-24 19:05:36

ТАЭКВОНДО БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ЯКУНЛАНДИ

23 декабрь куни Тошкент шаҳрида таэквондо WTF бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

«Универсал» спорт саройи мезбонлик қилган мамлакат биринчилигида Республикамизнинг турли ҳудудларидан 350 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди.

Эътиборингизга ўз вазн тоифасида олтин медалга эга чиққан спортчилар рўйхатини тақдим этамиз:

Аёллар:

-46 кг: Нафиса Қамчибекова
-49 кг: Мадина Маннопова
-53 кг: Чарос Қаюмова
-57 кг: Зария Касимова
-62 кг: Феруза Содиқова
-67 кг: Нигора Турсунқулова
-73 кг: Мафтуна Эргашева
+73 кг: Светлана Осипова

Эркаклар:

-54 кг: Валентин Хегай
-58 кг: Суҳроб Бобобеков
-63 кг: Сардор Тоиров
-68 кг: Ҳожиакбар Зокиров
-74 кг: Исломжон Адҳамов
-80 кг: Шуҳрат Салаев
-87 кг: Даврон Азимов
+87 кг: Шоҳруҳ Ражабов.

“Туркистон-пресс”