2018-12-25 15:20:31

ПОКИСТОН СОБИҚ БОШ ВАЗИРИ 7 ЙИЛ ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИЛДИ

Покистоннинг собиқ Бош вазири Навоз Шариф 7 йил озодликдан маҳрум этилди. “Al Arabiaхабарига кўра, собиқ Бош вазир коррупцияда айбланган.

Маълумотларга кўра, Шариф Саудия молиялаштирган уч ҳолатни асослай олмаган. Одил судловга кўра, бу ҳолатларда маблағ сиёсий ён босиш эвазига олинган. Маълумки, Навоз Шариф 2017 йил июлида ҳокимиятдан четлатилган. У Лондондан ноқонуний мулк сотиб олганликда айбланиб, 10 йил қамоққа ҳукм қилинган, лекин Шариф ҳукмдан шикоят қилгач, у ижро этилмай қолганди.