2018-12-25 15:46:35

ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВ ХАЛҚ БИЛАН ТЕЛЕМУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

Жорий йилнинг 23 декабрь санасида Самарқанд вилоят телевидениесининг “Очиқ мулоқот” кўрсатуви орқали вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг 2018 йилда вилоятда амалга оширилган ишлар ва 2019 йилги устувор вазифалар бўйича ҳисоботи тингланиб, халқ билан мулоқоти ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

2 соат давомида тўғридан-тўғри, жонли эфирда вилоят телевидениеси орқали намойиш этилган кўрсатувда ҳисобот ва устувор вазифалар билан бир қаторда, 52 нафар фуқароларнинг мурожаатларига жавоб берилди.

Очиқ мулоқот кўрсатуви орқали йўлланган барча мурожаатларга масъул ижрочилар белгиланиб, мурожаатлар ижроси вилоят ҳокимлиги ва вилоят телерадиокомпанияси томонидан назоратга олиниши белгиланди.

Актамжон БЕРДОНОВ,

“Туркистон-пресс”