2018-12-25 15:49:15

ЭРТАГА МОҚ БОШ АССАМБЛЕЯСИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТАДИ

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг XVIII Бош ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтади.

Унда 2018 йилда қўмита томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи тақдим этилади. Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик ҳусусида маълумот берилади. Шунингдек, Ассамблея давомида ташкилот раҳбариятида ўзгаришлар рўй бериши, Ижроия қўмитага янги аъзолар сайланиши кутилмоқда. Демак, эртага МОҚ раҳбариятида ўзгаришлар юз беради.

Қўмита Матбуот хизмати шу муносабат билан, оммавий ахборот воситалари ходимларини ушбу тадбирга таклиф этмоқда.. Бош Ассамблея йиғилиши 26 декабрь куни соат 16:00 да Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида бошланади.

“Туркистон-пресс”