2018-12-26 17:10:58

ПОЙТАХТНИНГ УЧТА ТУМАНИГА ҲОКИМЛАР ТАЙИНЛАНДИ

Халқ депутатлари Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу кунга қадар Олмазор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Раҳмонов Бахтиёр Султонович, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Эргашев Шавкатбек Турдиевич, Миробод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Пўлатов Шуҳрат Абдужабборовичлар ҳоким этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ўша пайтда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи бўлган Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентнинг деярли барча туман ҳокимлиарини вазифасидан озод қилиб, уларни туман ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида қайта лавозимига тайинлаганди.

“Туркистон-пресс”