2018-12-26 17:48:00

«ТОШКЕНТ-УРГАНЧ» ПОЕЗДИ ЙЎНАЛИШИ ХИВАГАЧА УЗАЙТИРИЛДИ

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси №56 «Тошкент-Урганч» тезюрар йўловчи поезди йўналиши Хивага қадар узайтарилганини эълон қилдиПоездлар «Тошкент-Жанубий» вокзалидан ҳар сешанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари йўлга чиқади.

Поезд пойтахт вокзалидан 20:30 дан отланиб, Урганч вокзалига 11:24 да етиб боради. У ердан эса 11:35 да йўлга чиқиб, Хивага 12:05 да кириб боради.

№55 «Хива-Урганч-Тошкент» йўловчи поезди Хива вокзалидан 13:45 да чиқиб, Урганч вокзалига 14:15 да етиб боради. Урганчдан пойтахтга томон 15:25 да отланиб, «Тошкент-Жанубий» вокзалига 6:58 да етиб келади.

“Туркистон-пресс”