2018-12-27 14:52:10

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ “ВАТАНАНПАРВАРЛИК МАВЗУСИДА ЭНГ ЯХШИ СЕЛФИ” ТАНЛОВИГА СТАРТ БЕРДИ

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги “Ватанпарварлик мавзусида энг яхши селфи” танловини бошлади. Унда мамлакатимизнинг барча фуқаролари иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Юборилаётган фотосуратлар Ўзбекистон Республикасига чексиз муҳаббат, садоқат, мамлакат тарихи ва бугуни учун куюнчаклик туйғуларини, юртни ҳимоя қилишга бўлган интилиш, шунингдек ахлоқий ва сиёсий принципларни ўзида акс эттириши керак.

Ҳарбий техника, ҳарбий қисм ва муассасалар, шунингдек, бошқа ҳарбийлашган объектлар фонида суратга тушиш маъқулланмайди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, фотосуратлар электрон ва чоп этилган нусхалари қуйидаги манзилга алоҳида “Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасига” ёзуви билан юборилиши мумкин: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 100-уй ёки телеграмм месенжеридаги рақамига (+998 97) 743 32 73.

“Энг яхши селфи” эгаси 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни арафасида аниқланади. Мукофот – қимматбаҳо совға.

Танловда иштирок этишга шошилинг! Материаллар 2019 йилнинг 5 январига қадар қабул қилинади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати