2018-12-28 15:45:00

Президент Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиётини киритишни таклиф этди

Ислоҳот бу янгиланиш, ўзгариш дегани. Ислоҳотлар ижобий натижа бериши учун, аввало раҳбарларимиз ва одамларимиз ўзгариши керак. Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради, - деди Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.

Бу мақсадга эришиш учун барча даражадаги раҳбарлар ва халқ депутатлари фаолиятини танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик асосида ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. Бўлажак вазирлар парламент олдида масъулиятни ҳис этиши, лавозимга муносиблигини исботлаши кераклиги қайд этилди.

Президент шу боис Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиётини киритишни таклиф этди.

Фото: Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати