2019-01-08 17:25:57

АБДУЛАЗИЗ КОМИЛОВ БУЮК БРИТАНИЯ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

8 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Буюк Британия элчиси Кристофер Алланни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида 2018 йилдаги икки томонлама ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди ва бошланган йилда алоқаларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Музокараларда турли даражада бўлажак Ўзбекистон-Буюк Британия учрашувлари муддатлари ва кун тартиби бўйича таклифлар кўриб чиқилди.