2019-01-09 16:17:46

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИДА КИТОБ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги арафасида юртимизда ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда. Шу муносабат билан Давлат божхона қўмитасида Матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳамкорликда китоб ярмаркаси ташкил этилди. Бу ҳақда ДБҚ матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ярмаркада “Ўзбекистон” НМИУ, Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, “Ўқитувчи” НМИУ, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти ҳамда Чўлпон номидаги НМИУлар 500 номдаги 2000 дан ортиқ китоблар билан қатнашяпти. Божхона хизмати ходимларининг китоб мутолаасига қизиқишлари баланд эканини уларнинг иштироки ва кайфиятидан ҳам билиб олиш мумкин.

“Туркистон-пресс”