2019-01-09 17:12:06

РЕГИСТОН МАЙДОНИДА ЮГУРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида ўтказилаётган  оммавий югуриш марафонига Регистон майдонида старт берилди. Бу ҳақда zarnews.uz хабар берди.

Регистон майдонидан Университет хиёбонигача бўлган 10 километрлик масофага югуриш мусобақасида  18-25 ёшгача бўлган 2 минг нафардан ортиқ киши иштирок этди.

Мусобақада 7-14 ёшли қизлар ўртасида Зуҳра Қурбонова, 15-17 ёшли қизлар ўртасида Севара Чориева, 18-25 ёшли ўғил болалар ўртасида Отабек Тошқувватов, қизлар ўртасида Маржона Баратова, 26-40 ёшлилар ўртасида Илҳом Назаров ва Саодат Ваҳобова, 40 ёшдан катталар ўртасида Фахриддин Қосимов ва Элмира Жўраева биринчи ўринга лойиқ топилди.

Ғолибларга Самарқанд вилоят ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан диплом ва совғалар берилди.

Фото: zarnews.uz