2019-01-10 14:40:35

ОСИЁ КУБОГИДА ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ УММОН УСТИДАН ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги биринчи туридан ўрин олган учрашувни ғалаба билан бошлади.

Вакилларимиз Уммонга қарши ўйинда қийинчиликка дуч келишди. Рақиб Форс Кўрфази мусобақасида ғалаба қозонган кучли жамоа эканлигини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Шунга қарамай, Одил Аҳмедов 33-дақиқада жаримадан ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда Уммон ҳисобни тенглаштирди. Муҳсин Ал-Ҳасаний Нестеров билан бирга-бир вазиятга чиқиб, унумли фойдаланди. Аммо захирадан майдонга тушган Элдор Шомуродов 85-дақиқада терма жамоамизга ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди— 2:1.

Шу тариқа вакилларимиз дастлабки ўйинни ғалаба билан бошлаб, уч очкога эга бўлишди. Энди терма жамоамиз 13 январь куни Туркманистонга қарши Дубай шаҳрида майдонга тушади.

“Туркистон-пресс”