2019-01-10 14:59:59

ВАТАН ҲИМОЯСИ — ШАРАФЛИ БУРЧ!

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч” шиори остида ҳарбий парад ҳамда маданий тадбир бўлиб ўтди.

Эрта тонгдан ҳарбий оркестр ва туман маданият бўлими тассаруфидаги карнай-сурнай жамоасининг чорлов куйлари туман аҳолисини ўзига чорлади.

Ҳарбий техникалар ҳамда мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ёшлари ҳарбий парадни туман маркази ҳудудидан ҳарбий қисмгача бўлган масофани босиб ўтишди.

Ҳарбий қисм командири ҳар бир техникани аҳолига таништирди. Бу ерда хизмат кўрсатаётган бир қатор ҳарбийлар эсдалик совғалари билан такдирланди.

Туман маданият бўлими томондан тайёрланган маданий тадбир ҳарбийларимиз оилаларига кўтаринки байрам кайфиятини улашди.

“Туркистон-пресс”