2019-01-10 14:54:09

“THE NEW YORK TIMES” ЎЗБЕКИСТОННИ 2019 ЙИЛДА ТАШРИФ БУЮРИШ КЕРАК БЎЛГАН МАСКАНЛАР РЎЙХАТИГА КИРИТДИ

АҚШнинг йирик нашри The New York Timesталқинига кўра Ўзбекистон 2019 йилда ташриф буюриш керак бўлган жойлар рўйхатига киритилди.

Мақолада визасиз режимларнинг жорий этилгани ҳам қўшни мамлакатлар билан чегара пунктларининг қайта очилгани қайд этилган.

“Агар сиз қачондир Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат қилишни истаган бўлсангиз, ҳозир бунинг айни вақти. Ушбу тарихий йўлда бир нечта жозибадор ҳудудларга эга бўлган Ўзбекистон ва ниҳоят, ўз қайта қуришини бошдан кечирмоқда. Валюта айирбошлаш бўйича энг яхши расмий курслар ва авиачипталарни брон қилиш ҳамда онлайн визага ариза бериш имкониятларини кўп сонли модернизация ислоҳотлари қаторида кўрсатиб ўтиш мумкин.

Бундан ташқари, америкаликлар ва бошқа юзга яқин давлатлар фуқароларига беш кунлик, Франция фуқароларига эса бир ойгача муддатда визасиз юришга рухсат берилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон туристлар учун ягона Ўрта Осиё визасини яратиш устида иш олиб боряпти. Минтақавий ва ҳаво ташувлари даражаси, хусусан, Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси шарофати билан яхшиланди. Шарқий Осиё ва Европага қадар мамлакатларни бирлаштирадиган ушбу лойиҳага 800 миллиард АҚШ доллари ажратилган.

Қолаверса, қўшни давлатлар билан яна чегаралар очилди, Марказий Осиё давлатлари пойтахтлари, жумладан, Тошкент ва Душанбе ўртасида парвозлар тикланди, Нью-Йорк ва Тошкент ўртасида хизмат қиладиган рейслар сони оширилди. Қўшимчасига, Тошкентда янги “Hyatt Regency” меҳмонхонаси очилди. Яқин йиллар ичида яна бошқа бир қатор халқаро меҳмонхоналар, хусусан, биринчи тоғ-чанғи курорти, Бухорода янги туристик зона яратилади”, — дейилади нашрда эълон қилинган мақолада.