2019-01-10 14:47:57

КОНГОДА ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Конго Демократик Республикаси президентлиги учун сайловлар ўз ниҳоясига етди ва унда Феликс Тшисекеди ғалаб қозонди. Феликс Тшисекеди келажакда Конгрессни адолатли бошқаришга ваъда берди.

Бугун эрталаб эълон қилинган сайлов натижаси мухолифат партия вакили Мартин Фаюлу томонидан рад этилган. Сайлов комиссияси эса сайловларни адолатли ўтди дея баҳолаган. 

ЎзА хабарига кўра, Тшисекеди етти миллиондан ортиқ овоз олган ва 38,57 фоиз овоз билан ғалаба қозонган. Фаюлу учун тахминан 6,4 миллионга овоз, амалдаги президент Жозеф Кабила 4,4 миллионга яқин овоз билан учинчи ўринни эгаллади. 

Кузатувчилар овоз бериш вақтида бир қатор ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар ва мухолифат кучлари томонидан сайловга халақит қилишга уринишлар жуда кўп содир бўлгани ҳақида айтиб ўтишган.