2019-01-11 14:53:07

ВАЛЕНТИН КОВАЛЕНКО ОСИЁ КУБОГИДА ФАЛАСТИН — АВСТРАЛИЯ УЧРАШУВИНИ БОШҚАРАДИ

Бугун, 11 январь куни Дубай шаҳридаги “Rashid Stadium” ўйингоҳида "В" гуруҳидан ўрин олган Фаластин ва Австралия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Мазкур ўйинни ҳамюртимиз Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Дарвоза ортида Равшан Эрматов ва Ильгиз Танташевлар ишлашади. 

“Туркистон-пресс”