2019-01-11 14:56:36

ИЛҲОМ НЕЪМАТОВ ҲИНДИСТОН ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

2019 йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ҳиндистон Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумар билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Таъкидланишича, учрашувда Ўзбекистон делегациясининг Ҳиндистон бўлиб ўтадиган «Динамик Гужарат» 9-Халқаро инвестиция саммитида иштирокига ва олий даражадаги икки томонлама учрашувларга тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилди.

Суҳбат давомида Гужарат саммити доирасида режалаштирилган тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби ҳамда Ўзбекистон делегацияси иштироки билан боғлиқ ташкилий-протокол характердаги масалалар муҳокама қилинди. Тиббиёт, фармацевтика ва таълим соҳаларида олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштиришнинг зарурлиги қайд этилди.

“Туркистон-пресс”