2019-01-11 16:40:18

ҲАМЮРТИМИЗ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДА КУМУШ МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Кеча ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда ўзбекистонлик Янина Кускова гуруҳ баҳслари саралашида муваффақиятли иштирок этди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизматихабар берди.

Мусобақа якунларига кўра Гонконг вакиласи С.Ли биринчи ўринни қўлга киритди. Кумуш медалга эса 8 очко жамғарган ҳамюртимиз Янина Кускова сазовор бўлди. Учинчи ўринни қозоғистонлик Эльвира Хамзина эгаллади. Ўзбекистонлик велоспортчи бугун яккалик пойгаларида ҳам медаль учун курашга чиқади. Кускова 3−4-ўринлар учун ҳиндистонлик спортчи билан беллашади.

“Туркистон-пресс”