2019-01-14 15:06:20

“ҲАРБИЙ КИТОБХОН” ЛОЙИҲАСИДА БОЙ ТАРИХИМИЗНИ ЎРГАНАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидаҳам таъкидланганидек, миллий ўзлигимизни англаш, Ватанимизнинг қадимий бой тарихини ўрганиш борасида вазифалар белгилаб берилди.

Бинобарин, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши томонидан ҳарбий қисмлардаги ҳарбий хизматчилар ўртасида “Ҳарбий китобхон” танловининг вилоят босқичи ўтказилди. 

Ушбу танловда 30 ёшгача бўлган,ҳарбий қисмларда мардонавор хизмат қилаётган ватанпарвар ёшлар иштирок этди. Унда иштирокчилар “Ўзбек адабиёти билимдони” ҳамда “Асарлардан парчалар” каби икки шарт асосида ўзаро баҳслашдилар. Унга кўра, ҳарбий китобхонлар низомга киритилган “Темур тузуклари”, “Бобурнома” ҳамда “Жалолиддин Мангуберди” каби тарихий асарлар юзасидан ўз билимларини синаб кўрдилар. 
—Барчамизга маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 12 майдаги “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда барча корхона-ташкилотларда, таълим муассасаларида китобхонлик танловлари, кечалари ўтказилмоқда. Бизнинг бугунги танловимиздан ҳам кўзланган асосий мақсад — қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ҳамда мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш, тарғиб этиш, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ҳарбийлар хизмачилар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштиришдан иборатдир, —дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Дилшод Қодиров.—Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган “Ҳарбий китобхон” вилоят танловида фахрли 3-ўринни 7532-ҳарбий қисм оддий аскари Азизбек Абдукаримов, 2-ўринни вилоят Фавқулодда вазият бошқармаси ходими, капитан Рашид Тошназаров, фахрли 1-ўринни вилоят Божхона бошқармаси ходими Бобурбек Жумаев қўлга киритди.

Ғолиблар вилоят Кенгашининг диплом ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланди.


Шуҳрат НОРМУРОДОВ,

“Туркистон-пресс”