2019-01-15 16:04:35

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ҳарбий хизматни тамомлаб қайтган ёшлар, ҳабрий хизматдан резервга бўшатилган ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларни бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят Мудофаа ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада 212 нафар иштирокчиларқатнашиб, уларнинг 48 нафари ўз иш ўринларига эга бўлди. Масалан, бир ойлик ҳарбий хизматни ўтаётган Баҳодир Сайфиев  ҳам “Навоийазот” ОАЖда ишчи сифатида ишга қабул қилинди. Ҳарбий хизматни ўтагандан сўнг Баҳодирнинг иш ўрни тайин.

—Мен ҳам бир неча йилдан бери ишсиз эдим. Бугун ярмаркага келиб, шаҳар 1-сонли оилавий поликлиникасида ишчи ходим сифатида ишга киришга йўлланмани олдим,—дейди1985 йилда туғилган З.Пардаева.

Шуҳрат НОРМУРОДОВ,

“Туркистон-пресс”