2019-01-15 16:18:07

НОДИР ЖЎРАЕВ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ РАҲБАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Жўраев Нодир Савриддинович Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг телеграмм ижтимоий тармоғидаги https://t.me/huquqiyaxborot расмий каналида маълум қилинди.

Нодир Жўраев Тошкент Давлат юридик университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. У ўзининг ишчанлик хусусиятлари ва фидойилигини намоён этиб, адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтган.

Нодир Жўраев мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини таъминлашда фаол иштирок этди ва камтарин, ўз устида мунтазам ишлайдиган ходим сифатида обрў қозонди.