2019-01-17 15:13:53

ОҒИР АТЛЕТИКАЧИЛАРИМИЗ ХОРИЖИЙ ЙИҒИНГА ЙЎЛ ОЛИШДИ

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси лицензион мусобақаларга тайёргарлик кўришда давом этади. Бу ҳақда MOҚ хабар берди.

Шу муносабат билан йигитларимиз бугун Украинанинг Каменец-Подольский шаҳрида ўтказиладиган хорижий ўқув-машғулот йиғинларига йўл олишди. Полвонларимиз у ерда 9 февралга қадар шуғулланадилар. Сўнгра машғулотлар Болгарияда (9 февраль – 4 март) давом эттирилади. Тайёргарликнинг кейинги босқичи эса МОҚ стратегияси асосида 4-27 март кунлари Туркияда бўлиб ўтади.

Ушбу йиғинларда терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:

Спортчилар: Фарҳод Собиров, Адҳамжон Эргашев, Суннатулла Ўсаров, Муҳаммадқодир Тоштемиров, Рустам Джангабаев, Акбар Жўраев, Достон Ёқубов.

Мураббийлар:Баҳром Мендибаев, Ержас Болтаев

Массажчи:Обиддин Муслимов.