2019-01-17 17:19:18

ФАЗЛИДДИН ҒОИБНАЗАРОВ ЭРТАГА ПРОФЕССИОНАЛ БОКСДА ЯНА РИНГГА ЧИҚАДИ

Рио Олимпидаси чемпиони, жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров 18 январь куни доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияга қарши рингга кўтарилади.

Боксчимиз мазкур жанг олдидан Миллий олимпия қўмитаси расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жангга тайёргарлик якунланди. Машғулотлар юқори савияда ташкил этилди. Рақибим кутилмаган вазиятларни тақдим этади,деб ўйламайман. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, жароҳатим йўқ. Эртага вазн ўлчаш маросими, бир кун ўтиб эса жанг. Ўз ғалабам билан мухлисларни хурсанд қилмоқчиман", —деди Фазлиддин.

Маълумот учун, Фазлиддин профессионал рингда 6 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган (3 та нокаут). Рикардо Гарсия эса 19 маротаба жанг қилиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган. Битта баҳсда эса дуранг қайд этган.

“Туркистон-пресс”