2019-01-23 17:54:36

ФАЗЛИДДИН ҒОИБНАЗАРОВГА “ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ АЪЛОЧИСИ” КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ

23 январь куни Рио—2016 мусобақаси ғолиби, ҳозирга келиб профессионал рингда фаолият кўрсатаётган боксчи Фазлиддин Ғоибназаров «Жисмоний тарбия ва Спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 19 январь куни Нью-Йоркда Фазлиддин Ғоибназаров доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияга қарши жанг ўтказиб, рақибини учинчи раунддаёқ таслим этиб, н еттинчи ғалабасини қўлга киритган эди.

“Туркистон-пресс”