2019-01-24 15:06:00

КАРАТЭЧИЛАРИМИЗНИНГ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДАГИ МУВАФФАҚИЯТИ (ФОТО)

Ҳиндистонда ўтказилган мусобақада 21 спортчимиз Ўзбекистон каратэ мактаби салоҳиятини яна бир карра намойиш этди. Бу ҳақда “SPORTS.UZ” сайти хабар берди.

  Калькутта шаҳрида анъанавий каратэ бўйича  Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 11 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди. 

Кеча Ислом Каримов номидаги "Тошкент Халқаро аэропорти"да ёруғ юз билан она Ватанларига қайтган спортчиларимизни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: SPORTS.UZ