2019-01-24 15:17:49

“ДЭВИС КУБОГИ”ДА ТЕННИСЧИЛАРИМИЗ СЕРБИЯ ТЕРМА ЖАМОАСИГА ҚАРШИ КОРТГА ЧИҚАДИ

2019 йил 1-2 февраль кунлари теннис бўйича «Дэвис Кубоги»нинг плей-офф баҳслари ўтказилади. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон лигасига чиқиш учун пойтахтимизда Сербия терма жамоасига қарши ўйинлар ўтказади.

Ушбу баҳсларда терма жамоамиз шарафини Денис Истомин, Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Санжар Файзиев ва Жўрабек Каримов каби теннисчиларимиз ҳимоя қилишади.

Сербия терма жамоаси эса Тошкентга Душан Лайович, Филип Крайинович, Ласло Жере, Никола Милоевич ва Виктор Троицки каби теннисчилар билан ташриф буюради.

“Туркистон-пресс”