2019-01-24 17:41:26

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШНИНГ ЗАРУРЛИГИ ВА АҲАМИЯТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида Буюк Имом Бухорий ҳазратларининг “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” асарида келтирилган“Барча эзгу амаллар ниятга боғлиқ, ҳар бир кишига фақат ният қилган нарсаси берилади” деган ҳадисни келтирилган. Шу туфайли холис ният қилиб,2018 йилга “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”деб ном берилган эди.

Мазкур йилда мамлакат ва ҳудудлар кесимида давлат дастуритузилди ва улар асосан бажарилди. Бунга алоҳида тўхталиб, ушбу дастур бўйича “21 триллион сўм ва 1 миллиард долларга тенг 76 мингта лойиҳани амалга оширилганлигини алоҳида таъкидланган. Жорий йилда ҳам яхши ният билан 2018 йилда бошлаган ишларимизни мантиқий давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида, “2019 йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”деб ном бериш таклиф қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган Рақамли иқтисодиёт миллий концепциясиниишлаб чиқишимиз керак. Шу асосда “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастурини ҳаётга татбиқ этишимиз зарур”, деб кўрсатиб ўтди. Рақамли иқтисодиётнинг энг муҳим жиҳати, иқтисодиётни сахталаштириш имконияти чекланади. Бу жуда кўп ижобий  ишларни амалга ошириш учун асос бўлади:

- иқтисодиётда коррупция кескин қисқаради ва унинг олди олинади;

- маълум маънода иқтисодиёт соҳасида тартиб-интизом ўрнатилади ва мутасадди ходимларнинг масъулияти ошади;

- иқтисодиётда ялпи ички маҳсулотни (ЯИМ) ва бошқа макро ва микро иқтисодиёт кўрсаткичларининг реал ҳажмини аниқлаш имконияти яратилади;

- иқтисодиётда нореал рақамларнинг иштирокига барҳам берилади ва тўғри бошқарув қарорларини қабул қилиш имконияти ҳам яратилади.

Рақамли иқтисодиётнинг яна бир муҳим жиҳати, иқтисодиёт самарадорлигини ошириш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида нуфузли халқаро ташкилотлар ўтказган таҳлилларга таянган ҳолда “ялпи ички маҳсулотни камида 30 фоизга ўстириш, коррупцияни кескин камайтириш имконини беради”, деб таъкидланган. Шунинг учун Ҳукуматга рақамли иқтисодиётга ўтиш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. Бу борада ахборот хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги ҳам алоҳида уқтирилган. 

2019 йилда иқтисодиёт соҳасида олдимизда турган вазифаларни ҳам аниқ белгилаб берди. Шу йилда ҳам олдинги йилларда амалга ошириладиган  кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлардавом эттирилади. Шу йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйичақуйидаги ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган:

“– очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш учун зарур шароитларни яратиш; 

– иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий секторни жадал ривожлантириш орқали янги иш ўринларини кўпайтириш;

– иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш орқали юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш;

– “яширин” иқтисодиётгақарши курашиш, унинг ҳажмини кескин қисқартириш;

– валютани эркинлаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, барқарор монетар сиёсатни амалга ошириш;

– иқтисодиётни ривожлантиришга доир стратегик вазифаларни рўёбга чиқаришга қодир малакали кадрларни тайёрлаш” масалалариустувор вазифаларсифатида белгилаб берилган.

Ушбу вазифаларга эришиш учун ҳам асосан рақамли иқтисодиётга ўтиш масаласи муҳим бўлиб турибди. Жумладан, очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш учун зарур шароитларни яратишучун ҳам биринчи галда рақамли иқтисодиётни жорий қилиш лозим. Иккинчи вазифа, яъни иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий секторни жадал ривожлантириш орқали янги иш ўринларини кўпайтиришмасаласи ҳам бевосита юқоридагирақамлииқтисодиётни жорий қилишни тақозо қилади.

Таъкидлаш жоизки, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш орқали юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш ҳам жуда кўп омиллардан фойдаланишни тақозо қилади. Улардан бири айнан рақамли иқтисодиёт бўлиб ҳисобланади. Мазкур иқтисодиёт шароитида таъминланган интизом, албатта иқтисодиётни модернизация қилиш учун тегишли шароит яратади. Ушбу масала уни диверсификация қилиш учун ҳам қўл келади.  Меҳнат унумдорлигининг оширилиши ҳам юқоридаги модернизациянинг ҳосиласи сифатида намоён бўлади.

Яна бир муҳим жиҳат, “яширин” иқтисодиётгақарши курашиш, унинг ҳажмини кескин қисқартириш учун ҳам рақамли иқтисодиётни жорий қилишни тақозо қилади. Чунки, рақамли иқтисодиёт шароитида уни сахталаштиришнинг имконияти чекланган бўлади. Шу туфайли ушбу иқтисодиётни жорий қилишнинг аҳамияти беқиёс.

Ҳозирги пайтда мамлакатимизда маъмурий тартиботлардан ўтишни соддалаштириш, аҳоли турмуши даражаси ва сифатини ошириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган электрон ҳукуматни, шу жумладан, давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, уни модернизация қилиш ва ривожлантириш борасида жуда кўп дастурлар ишлаб чиқилиб, тегишли чора-тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда..

Бугунги кунда валютани эркинлаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, барқарор монетар сиёсатни амалга ошириш ҳам муҳим вазифалардан бири сифатида қаралмоқда.Чунки, Ўзбекистонда валюта либерализациясиданкейин бирмунча вазият ўзгарди ва анча енгилликлар яратилди. Аммо ҳамон бу борада яшириниқтисодиёт ва “қора бозор”нинг аломатлари сақланиб қолаётганлиги ҳам сир эмас. Буларни бартараф қилиш учун ҳам рақамли иқтисодиёт маълум даражада хизмат қилади..

Яна бир муҳим масала, иқтисодиётни ривожлантиришга доир стратегик вазифаларни рўёбга чиқариш учун, уни амалга оширишга қодир бўлган малакали кадрларни тайёрлаш масаласи ҳам ўта долзарб муаммолардан биридир. Кадрлар малакали бўлиш билан бирга, диёнатли, инсофли, бировнинг, давлатнинг ҳаққидан, жиноят ва хиёнат қилишдан қўрқадиган маънавиятга эга мукаммал инсон бўлишлари лозим. Бундай кадрларни тайёрлаш масаласи бугунги кунда катта ташкилил-ҳуқуқий, маънавий-маърифий тадбирларни амалга оширишни тақозо қилади.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда рақамли иқтисодиётнинг жорий қилиниши уни ифодаловчи кўрсаткичларнингреаллигини таъминлайди, реал воқеликни сахталаштириш имконияти бўлмайди. Булар мос равишда коррупция иллатларининг ҳам олдини олиш имкониятини яратади.

Мамаюнус ПАРДАЕВ,

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессори,

иқтисод фанлари доктори

(“Туркистон-пресс”).