2019-01-25 16:54:12

ЎЗБЕКИСТОН МУДОФАА ВАЗИРИ АҚШГА БОРАДИ

Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов бошчилигидаги делегация Америка томонининг таклифига биноан 2019 йилнинг 26-30-январь кунлари АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра мамлакатимиз мудофаа идораси вакиллари Кемп-Шелби ҳарбий базасида (Миссисипи штати) “Жанубий зарба” ўқув машғулотларининг фаол фазасини кузатиб боришади.

“Жанубий зарба” – Миссисипи штати Миллий гвардияси томонидан ҳар йили ўтказиладиган ўқув машғулотлари. Мақсади – қуруқликдаги, сувдаги ва ҳаводаги турли қўшин турларининг қўшма ҳаракатларини машқ қилиш. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари илк бор мазкур тадбирда иштирок этмоқда.

Ҳарбий делегация Тампа шаҳридаги (Флорида штати) CЭНТCОМ бош қароргоҳига ҳам ташриф буюриб, унинг раҳбарияти билан музокаралар ўтказади, Ўзбекистон мудофаа идораси ва CЭНТCОМ ўртасидаги Ҳарбий алоқалар режасида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фикр алмашади..

Фото: Мудофаа вазирлиги