2019-01-25 17:00:16

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО АРБИТРАЖ МАРКАЗИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛДИ

Аадлия вазирлиги томонидан тошкент халқаро арбитраж маркази давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 5 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж марказини (TIAC) ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорида Инвестициялар билан боғлиқ низоларни халқаро арбитраж орқали ҳал этишнинг замонавий ва халқаро стандартларга асосланган механизмларини шакллантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши кафолатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида: “Тошкент халқаро арбитраж марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифга розилик берилиб, (TIAC) Ташкилотнинг вазифалари белгиланган.

Шу муносбат билан ташкил этилган мазкур ташкилотнинг асосий мақсади низоларни арбитраж орқали ҳал этишнинг замонавий ва халқаро стандартларга асосланган механизмларини шакллантириш ҳисобланади.

“Туркистон-пресс”