2019-01-28 14:27:41

ЖАМШИД ХЎЖАЕВ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Шу пайтгача Ташқи савдо вазири сифатида ишлаб келган Жамшид Хўжаев энди Қишлоқ хўжалиги вазири сифатида фаолият олиб боради. Бу хабарни “Халқ сўзи“ манбалари тасдиқлади.

Хўжаев бу лавозимга аввалги вазир Баҳодир Юсупов ўрнига тайинланган.

Жамшид Абдуҳакимович Хўжаев 1979 йилда таваллуд топган. 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти ташаббуси билан иқтидорли талабалар учун ташкил этилган “Умид” жамғармаси стипендианти. 2003 йилда Буюк Британиядаги Бирмингем университети халқаро иқтисодий алоқалар ва давлат бошқаруви йўналиши магистранти. Ўз меҳнат фаолияти давомида Марказий банк, Миллий банк, Ҳисоб палатасида ишлаган. 2017 йил охирида ташқи савдо вазири этиб тайинланди.