2019-01-28 14:31:26

САРДОР УМУРЗОҚОВ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО ВАЗИРИ БЎЛДИ

Ўзчармсаноатассоциацияси раиси Сардор Умурзоқов янги ташкил этилган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига раҳбар бўлдидея хабар қилди ассоциация матбуот хизмати Газета.uzга.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ташқи савдо вазирлигининг қўшилиши орқали ташкил этилмоқда.

Сардор Умурзоқов (1977 й. т.) Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Рэдинг университети (Буюк Британия) магистратурасини тамомлаган, ҳозирда фан доктори илмий даражасига (PhD) эга. Сардор Умурзоқов узоқ муддат Ўзбекистон банк соҳасида, Европа тикланиш ва тараққиёт банкида (Лондон, Буюк Британия) ҳамда республика молия тизимида, хусусан Молия вазирлиги Ғазначилигида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Бунгача Давлат инвестиция қўмитасига Сухроб Холмуродов (2018 йил февралдан), Ташқи савдо вазирлигига эса Жамшид Ходжаев (2017 йил ноябрдан) раҳбарлик қилган.