2019-01-28 14:38:18

ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЮЛДУЗИ РОБЕРТО КАРЛОС ПОЙТАХТИМИЗГА ТАШРИФ БУЮРАДИ

2019 йил 28 январь куни жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос пойтахтимизга ташриф буюради.

 Бразилиялик жаҳон чемпиони жойлашган самолёт соат 09:30да Ислом Каримов номидаги "Тошкент Халқаро аэропорти"га қўнади. Шу куни Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган футбол афсонаси турли тадбирларда иштирок этади. 

Жумладан, соат 12:00да ёш футболчилар учун ЎФА майдонида мастер-класс ташкил этилади. Кейин шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Учрашув 10 дақиқадан 2та тайм давом этади. Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп суради.

Соат 15:00да Роберто Карлос А.П.Хлебушкина номидаги Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ердаги тарбияланувчилар билан учрашади ва уларга совғалар тақдим қилади. Соат 16:00да эса Миллий олимпия қўмитасида Роберто Карлос билан матбуот анжумани ташкил этилади. 

“Туркистон-пресс”