2019-01-28 14:42:13

МАҲСУЛОТ ЎЗИМИЗНИКИ

Арнасой туман марказида барпо этилган “Arnasoy Gold Tex” масуълияти чекланган жамиятини жорий йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Корхонанинг биринчи босқичи ишга тушиши биланоқ 700 нафар маҳаллий йигит-қизлар доимий иш билан таъминанади.Лойиҳа қиймати 39 миллард сўмлик мазкур корхона йилига 10минг тонна экспортбоп юқори сифатли мато ва тайёр кийим-кечакларни ишлаб чиқариш қувватига эга.

— Шу кунларда корхонанинг бино ва иншоотлари қурилиши ниҳоясига етказилмоқда,-—дейди жамият бош муҳандиси Олим Султонов.— Шу билан бирга четдан келтирилган замонавий технологияларни туркиялик мутахассислар иштирокида жиҳозлаш ишларини ҳам жадал давом эттираяпмиз.Мақсадимиз — якин орада ички ва ташқи бозорга рақобатбардош маҳсулотларни етказиб беришдан иборат.

Айтиш жоизки, илгарилари асосан Хитой ва Туркиядан келтирилган тирикотаж маҳсулотлари халқимизга манзур эди.Эндиликда худди ана шундай сифатли сочиқ ва ҳар хил турдаги кийим кечакларни  ўзимизда —Арнасойда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.Бу эса ҳар тамонлама халқимизга манзур бўлиши шубҳасиз.

Ориф Жуманов,

“Туркистон-пресс”