2019-01-28 14:46:32

ШОҲЖАҲОН ЭРГАШЕВ WBA РЕЙТИНГИДА ИККИ ПОҒОНА ЮҚОРИЛАДИ

WBA янги рейтинг жадвалини эълон қилди.

Ўтган 2018 йилнинг декабрь ойида енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев Россиянинг Краснодар шаҳрида ўтган жангда аргентиналик Назарено Гастон Руизни (32, 11 КО, 17, 2 КО) биринчи раундда, 18 сонияда нокаутга учратиб, ғалаба қозонган эди.

Мазкур жангдан сўнг жорий йилнинг илк ойида Жаҳон бокс ассоциацияси "WBA" янгиланган рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Шоҳжаҳон Эргашев (15-0-0, КО14) жадвалнинг 5 ўрнидан жой олди. Аввал у ушбу жадвалнинг еттинчи поғонасида бораётган эди.

Мазкур рейтинг жадвалининг кучли учлигида Марио Барриос (АҚШ), Ботир Аҳмедов (Россия), Ҳироки Окада (Япония) бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон ўзининг 16 жангини 15 февралида ўзининг Канзас штатидаги (АҚШ) Малван шаҳрида ўтказади. Унда боксчимизгa америкалик енгилмас боксчи Микал Фокс (19-5-0)рақиб сифатида рингга кўтарилади.

“Туркистон-пресс”