2019-01-28 15:14:54

ҲУДУДЛАРНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш ишларидан кўз қувнайди.  Бундай эзгу ишларнинг кун сайин жадаллашувида   Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг аҳамияти катта бўлмоқда. Маълумки, мазкур қарор асосида жойларда ҳудудий секторлар ташкил этилган эди. Мен шундай секторлардан бирига раҳбарлик қилаяпман.

Сектор ҳудудида  9 та маҳалла фуқаролар йиғини  мавжуд. Улардаги 6587 та хонадонда 37251 киши, жумладан,  570 кам таъминланган оила ва 566 нафар ногиронлар истиқомат қилади.15 та умумтаълим мактаби,  5 та болалар боғчаси, 2 та касб-ҳунар коллежи, 2 та соғлиқни сақлаш муассасаси ва яна бир неча ижтимоий-иқтисодий муассасаларнинг ҳудудимизда  жойлашганлигининг ўзиёқ зиммамизга каттагина масъулият юклайди.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ногиронлиги бўлган фуқароларга ва муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиққанмиз. Рўйхатга киритилган 7 нафар ногиронни ногиронлик аравачаси билан таъминладик. 12 нафар даволанишга муҳтожлар соғлигининг тикланишига кўмак бердик.

Ўрганишлар натижаси уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, энергия сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш соҳаларида ҳам бир қатор муаммолар борлигини кўрсатди. Бундай муаммоларни бартараф этиш мақсадида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаяпмиз. Масалан, “Миёнқол” МФЙ электр энергия таъминотини яхшилаш учун 0,3 километрлик ҳаво тармоғи қурилди.. “Примкент” МФЙда шу мақсадда электр  ҳаво тармоғи реконструкция қилинди.”Узунқишлоқ” МФЙда бундай ишлар давом эттирилмоқда.

.Ичимлик суви  таъминотини яхшилаш, ички йўлларни жорий таъмирлаш бўйича ҳам бир қатор ишлар бажарилган. Жумладан,”Наврўз” МФЙ “Наврўз” кўчасиниг 1 км. жорий таъмирдан чиқарилган. “Узунқишлок” маҳалла фуқаролар йиғини Холдор қишлоғи ва “Темирак” маҳалла фуқаролар йиғини Муллахўжа қишлоғи ички  кўчалари  жорий таъмирланди.

Сектор ҳудудида 7 та кўп қаватли уй-жойлар мавжуд. Улардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, жойида ҳал этиш борасида ҳам сектор аъзолари қатъиятлик кўрсатишмоқда.

Ҳудудда  томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича бир қатор ишлар бажарилди. Масалан, паррандачилик, балиқчилик, чорвачилик ва иссиқхона ташкил этиш масаласида банк масъуллари ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди, ёшларга бепул маслаҳат кўрсатиш мақсадида семинарлар ташкил қилинди.

Фермер хўжаликларига кўмаклашиш бўйича 7 та муаммоли масалаларнинг барчасиҳал этилиб,натижада кўплаб экин майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшиланди.Мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик,  балиқчилик, асаларичилик йўналишларидакиритилган  2 та муаммоли масалалар ҳал этилган.

Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳафтанинг пайшанба кунлари кенг жамоатчилик орасида бевосита учрашувлар ўтказилмоқда.

Ғайрат  БУРҲОНОВ,

 Оқдарё туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи,

тумандаги4-сектор раҳбари.

(“Туркистон-пресс”).